Foydalanuvchi:Akmal Ibragimov
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ҚАДИМИЙ МАЪНАВИЯТИ
[tahrir | manbasini tahrirlash]Ҳозирги ўзбек халқининг аждодлари бундан бир неча минг йиллар олдин яшаган бўлиб, улар юксак ва ўзига хос маданиятнинг вужудга келтиришда жуда катта ва машаққатли йўлни босиб ўтишган. Дастлабки, тош қуролларидан тирикчилик учун фойдаланишдан анча такомиллашган меҳнат қуроллари ясашгача, ундан уруғчилик, қабилачилик даврларига келиб, хўжалик ва маданий тараққиётда эришилган ютуқларгача бўлган тарихимиз ота-боболаримизнинг бой қадимий маданиятига эга бўлганлигидан далолат беради. Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда Бақтирия, Хоразм, Сўғдиёна, Парфия, Зарафшон воҳалари, Паркана каби ўлкаларда турли қабила ва элатлар яшаган. Булар ҳозирги ўзбек халқининг «илдизи» ҳисобланган сак-массагетлар, сўғдлар хоразимийлар, бахтарлар, чочликлар ва парканаликлар каби қабила ва уруғлар билан бирлашиб кетган ва ҳозрги Марказий Осиё ҳудудидаги ҳалқларнинг аждодлари пайдо бўлган.38 Бу элатлар яшаган ҳудудларда ўзига хос маданий анъаналар таркиб топ борган. Энг қадимги кишиларнинг дастлабки оддий истаклари, орзу-умидлари, хислатлари қадимги эпосларда улардаги афсонавий оброзлар қиёфасида ўз ифодасини топган. Руҳга сиғиниш - онимизни, аждодлар руҳига сиғиниш – тотемизм, сеҳргарлик каби диний эътиқодлар ва маросимлар акс этган афсоналар, ривоятларда энг қадимги авлодларимизнинг тафаккур дунёсига акс этган. Аммо бу ривоятлар, афсоналар, массагетлар, саклар, хоразмийлар, сўғдлар яшаган даврларга бориб тақалади. Марказий Осиё халқларининг хусусан ўзбекларнинг маданияти, тарихий илдизлари, ижтимоий, фалсафий, ахлоқий диний, бадиий қарашлари шакллана ва ривожлана боришнинг илк даврлари қадим-қадим замонларга бориб тақалади. Авлоду - аждодларимизнинг ҳаёти, урф-одатлари ва анъаналари, маданияти, тили ва тарихини бадиий-фалсафий жиҳатдан ўзига хос тарзда акс эттиралидагиган ғзаки ижодиёти ниҳоятда бой ва хилма-хилдир. Мифлар – (грек. худолар, афсонавий қаҳрамонлар, дунёнинг яратилиши ва ер юзида ҳаётнингпайдо бўлиши ҳақидаги қадимги халқ ривоятлар, афсон) афсоналар, қачхрамонлар тўғрисидаги достонлар, тўй-сайилларда, халқ лапарлар, лирик шеърлар, мақол ва маталллар, масал ва топшириқлар халқ оғзаки ижодиёти маданиятнинг узоқ тарихига эга бўлган соҳаларидир. Уларнинг ижодкори – барча моддий ва маънавий бойликларни яратган халқ оммасидир. Марказий Осиё бир неча асарлар оша юзага келган миф ва афсоналар инсоният маънавий маданияти тараққиётига, хусусан, қаҳрамонлик ҳақидаги достонлар пайдо бўлишига замин бўлиб хизмат қилди. «Тумарис», «Широқ», «Зариард ва Одатида», «Зарина ва Стриангия», «Уч оға-икки ботирлар», «Манас», «Қаҳрамон», «Маликаи Хуснобод» каби қиссалар, «Алпомиш», «Қирққиз», «Гўрўғли», «Авазхон», «Чамбил қамали», «Ойсулув» сингари достонларда ҳам миллий умуминсоний аҳамиятга эга бўлган фалсафий ғоялар илгари сурилган.39 Энг қадимги маданий, адабий ёдгорлик ва бойликларимизни ўрганишда 3 асосий манбага таянамиз: 1. Халқ оғзаки ижоди материалллари. 2. Буюк адиблар, алломаларнинг ижодий мероси. 3. Арехологик қазилмалар натижасида топилган ашёлар.40 Энг қадимги адабий ёдгорликлар Ўрта Осиё ҳудудида қадим замонлардан яшаган ҳамда ўзбек, тожик, туркман ва бошқа халқларнинг асосий этник қатлами бўлган элат ва қабилаларнинг ёдгорликларидир. Бу ёдгорликлар ҳозир Ўрта Осиё ҳудудида яшаётган барча халқларнинг муштарак маданий ёдгорлигидир. Қадимги Ўрта Осиё тарихи ва маданияти ҳақида грек, хитой, ҳинд ва арман тарихчиларининг китобларида, Авесто, бехистун, Бундахишн, Ўрхун-Енисей ёдгорликлари каби турли манбаларда, Беруний, Наршаҳий ва бошқа олимлар ҳамда тарихчиларнинг асарларида кўпгина қимматли материал ва маълумотлар сақланиб қолган.
Оғзаки адабиёт ёдгорликлари:
Бадиий сўз санъати маданиятнинг энг қадимги ва узоқ тарихига эга бўлган соҳасидир. Унинг куртаклари ибтидоий жамият кишиларининг мафкуравий тасаввури, мафкура турлари ҳали синкретик (бир-биридан ажралмаган, қоришиқ) характерда бўлган даврдаёқ вужудга келган эди. Меҳнат жараёнинг ривожи, инсон тажрибаси ва онгининг тараққийси мафкура турларининг бир-бири билан узвий алоқада бўлган мустақил соҳалар сифатида тараққий этишга хизмат қилади. Кишилар турмуш тажрибаларини, табиат ва жамият ҳақидаги фикир-тушунчаларини оброзли сўз орқали тасвирлаш, баён этиш кўникмаларини ярата бошлайдилар. Бадиий сўз тажрибасининг ўсиши, бадиий дид ва завқнинг такомиллашиб бориши хилма-хил бадиий шакллларни, адабий жанрларни вужудга келтиради. Шундай қилиб, бадиий сўз санъати ва ёзма адабиётнинг вужудга келишига замин ҳозирлайди. У оғизда-оғизга, авлоддан-авлодга, даврдан-давргаўтади. Бироқ у дастлаб қандай яратилган бўлса, ҳар қачон ҳам айнан ўша ҳолича сақланиб қолмайди, балки ижодий қайта ишланади, турли хил ўзгаришларга учрайди, янги-янги маълумотлар билан бойийди, янги тарихий шароитга мувофиқлашади, кейинги яратилагн асарлар билан бирга яшайди, узоқ умр кўради. Шу билан бирга, ёзма адабиёт оғзаки адабиётга самарали таъсир этади, оғзаки адабиёт ёзма адабитёнинг тажрибалардан ижодий фойдаланади. Ўрта Осиё халқларининг энг қадимги замонларга айрим оғзаки дабитё ёдгорликлари баъзи бир манбалар орқали бизга қадар сақланиб қолган. Бу манбалар тарихий китоблари, илмий асарлари, ёзма ёдгорликлар ва бошқалардан иборат. Антик тарихчилардан Геродот, Ктезий, Полиэн, Ҳарес, Мителинский бошқаларнинг китобларида халқ оғзаки ижоди айрим асарларнинг мазмуни ҳикоя қилиб қолдирилган. Шунингдек, ўрта аср тарихчилардан Ҳамза Исфаҳоний, Табарий, Маъсудий, Беруний, Саолидий, Балъамий, ва бошқаларнинг асарларида ҳам оғзаки адабитёларига доир қимматли материаллар ва маълумотлар бор. «Авесто», «Беҳустун», «Бундахишн», «Денкарт» каби ёзма ёдгорликларда оғзаки адабиётнинг баъзи бир намуналари ўрин олган. Маҳмуд Қашғарий эса ўзининг машҳур лингвэстек асари «Девоени луғатит турк»да қадимги қўшиқ, лирик шеър ва мақолалардан турли намуналар беради. «Худойнома» ва улуғ шоир Фирдавсийнинг «Шоҳнома» сида қадимги огзаки адабиёнинг бир қанча асарлари ва образлари қайта ишланади. Шу билан бирга, қадимги оғзаки адабиётнинг излари, унинг «арҳаик элементлари» кейинги даврларда яратилган халқ оғзаки ижоди асарларида ҳам сақланиб қлоганинин курамиз булар бизни қадимги оғзаки адабиёт намуналари билан таништириб, улар ҳақида маълум тасаввур туғдиради.41 Қадимги оғзаки адабиёт ёдгорликлари мифлар, афсоналар, қаҳрамолик эпоси, қўшиқлар, лирик шеъррлар ва бошқа турдаги адабий асарлардан иборатдир. Миф ва афсоналар:
1. «Хубби ва Эрхубби афсонаси» - (мифалогик афсона) Хоразим мифологик афсонасида Хубби сув худоси ва кишиларни ҳалокатдан қутқарувчи қаҳрамон сифатида гавдаланади.
Жуда қадим замонларда, Фаридун ва ҳатто Жамшид замонасидан бурун, Амударёда Хубби деган бир йигит бўлган экан. У бир қўли билан балиқ тутар, иккичи қўли билан уни қуёшга тутиб турар, балиқ бир зумда пишар экан. ҳубби шу хилда балиқ еб, Амударёда 700 йил яшабди, дарёни қўриқлабди, бирор ёмон руҳ, ҳаттоки чивин ҳам дарёга яқин йўллашга ботинолмабди. Халқ сувга маъмур бўлиб, шод-хуррам яшар экан. Бироқ Жамшид замонасига келиб, Хубби ғойиб бўлибди.кишилар уни осмон сувларининг ҳукмрони бўлган қиз ўғирлаб олган днб фараз қилибдилар. Хубби ғойиб бўлгандан кейин Амударёга унинг онаси келибди. У биринчи бўлиб қайиқ ясабди, кишиларни қайиқда сузиш ва душманга қарши сувда жанг қилишга ўргатибди. Бироқ кунлардан бир куни Хуббининг онаси ҳам ғойиб бўлибди. Лекин кишилар ўз ҳомийларини, Хубби ва унинг онасини унутмабдилар. Улар қайиқларда Хуббининг онаси қиёфасини тасвирлабдилар.
Фарғона водийсида ҳам Хоразим мифологик қаҳрамони Хубби образига ўхшаш Эрхубби обрози яратилиб, кўп афсоналарда ҳикоя қилинади. Қадим вақтларда кишилар Оҳангарон (Тошкент водийси) дарёсидан ўтганда Эрхуббидан мадад сўрар эканлар.42 2. «Барактом қалъаси ҳақидаги афсона» (III-IV асарларда бино бўлган). Қадим замонларда Қорақалпоғистоннинг Қозоғистонга чегарадош бир водийсида Барак деган золим шоҳ яшар экан. Шоҳ бир қасрида ўзи турса, иккинчи қасрида катта ов бургутини сақлар экан. Кунлардан бир куни қасрга бургутнинг онаси Анко (мифик қуш) келибди. Шоҳ кишиларнинг гапига қулоқ солмай, она-боланинг дийдор кўришига халақит бериб, бургутни овга олиб чиқмоқчи бўлибди. Бургут ғазабланиб Баракка човут солибди-да уни осмонга кўтариб чиқиб, ерга ташлаб юборибди. Барак шоҳнинг парчаланган жасади ўша қасрда дафн қилинибди. Водий ҳароб бўлибди. Карвонлар унга яқин йўламайдиган бўлиб қолибдилар. 3. «Қўбланди Ботир» афсонаси (кейинги достон ҳам яратилган – III-V аср). Курганч қалъаси қорақалпоқ ва қозоқ халқ қаҳрамони Қубланди Ботир ҳақида ҳикоя қилинади. 4. «Қирқ қиз» афсонаси (I-VI асрлар – кейин бу ҳақда достон ҳам яратилди). Бу хилма-хил афсона ва мифлар кейинчалик Алишер Навоий ижодиётидан ҳам ўрин олди, қайта-қайта ишланди. 42 Қаҳрамонлик эпослари: (эпос – халқ оғзаки ижодиётида қаҳрамонлик ва қаҳрамонлар ҳақидаги достонлар мажмуи). 5. Тўмарис – (мил. Аввал 530-520) эпоси Ўрта Осиё аҳолисининг эл босқинчилари тажавузига қарши олиб борган мардона курашнинг бадиий ифодасидир. Эрамиздан аввалги IV асрда бир неча мамлакатларни истило қилган аҳмонийлар шоҳи Кир Ўрта Осиёга бостириб киради. Ўрта Осиё аҳолиси, айниқса Тўмарис бошчилигидаги массагет қабилалари Кирга қарши мардона кураш олиб борадилар. Кир қўшини енгилади ва унинг ўзи 529 йилда жанг майдонида ўлдирилади. Бу эпоснинг асл нусхаси бизгача етиб келмаган, унинг мазмуни грек тарихчиси Геродотнинг (484-425) «Тарих» китобидан ҳикоя қилиб қолдирилган. Тўмарис эри ўлгандан кейин – 10 йил олдин массагет қабилаларида бошчилик қилган. 18 ёшли ёлғиз ўғил Спарганиз массагет қабиласи қўшинларига қўмондон – бошчилик қилади. Эрон шоҳи массагетлар осойишталигига хавф солади.бошда унинг Тўмарисга уйланиш шум нияти бўлади, малика унинг таклифини рад қилади. Кир хийла-найранг йўлига ўтади. . . Тўмарис: «... биз биламизки, сен тинчликни хоҳламайсан, шу сабабли башарти маслаҳатимизга кўнмай, массагетлар билан тўқнашишни истасанг, кўприк ясайман деб овор бўлиб ўтирма. Бизга айтсанг биз сенга халақит бермай, дарёнинг уч кунлик йўлга кўчиб ўтамиз, бемалол дарёдан ўтасан, ундан сўнг юзма-юз урушамиз. Борди-ю, агар биз билан дарёнинг сен турган қирғоғида учрашмоқчи бўлсанг, уни айт, унга ҳам биз рози, фақат номардлик қилма» дебмактуб ёзади. Кир биринчи таклифга кўнади. Дастлабки, жангда Кир қўшинлари ҳийла ишлатиб, шаҳарни ёлғондан ташлаб, шаҳарда ошқозонларда ош дамлаб (бу сирни ошпазларга ҳам айтмай) чекинади, Тўмарис ўғли шаҳарни босиб олиб ўша ошлардан тановул қилиб, аскарлари билан пиёнг – кайф бўлиб қолади. Натижада Кир қўшинлари яна ярим тунда чекинган шаҳарни босиб олади ва Тўмариснинг ўғли Спарганизни асир олади. Ўғли соқчилар найзасига ўзини уриб ҳалок бўлади. Дастлаб, Тўмарис Кирга хат битади: «... Э қонхўр Кир, қилган ишинг билан мақтанмай қўя қол! Сен менинг ўғлимни юзма-юз жангда енгганинг йўқ, уни маккорлик билан шароб ичириб қўлга туширдинг. Энди менинг насиҳатимга кир, ўғлимни менга топшириб, келган ерингга зиён-заҳматсиз қайтиб кет. Агар мени сўзимга кирмасанг массагетлар тангриси - Қуёш номи билан қасамёд қиламанки, мен сендай очкўз хонни қон билан суғораман», дейди. Кир бу сўзларга амал қилмади. Тўмарис ўғлининг ўлдирилганлигини эшитгач, икки дарё оралиғида аёвсиз жанг қилади, Кирни асир олади. Тўмарис: «Эй номард, сен мени – жангда ҳалоллик билан енгиб чиққан бир аёлни – маккорлик билан ўғлидан жудо қилиб, фарзанд доғида куйдирдинг, сен умринг бўйи қонга тўймадинг, мен ўз онтимга амал қилиб сени қон билан суғордим. Бировнинг юртига зўравонлик билан бостириб кирганларнинг жазоси шу!» дейди. 6. Широқ - (мил.аввал.509). бу эпос ҳам сақланиб қолмаган. Унинг қисқача мазмуни грек тарихчиси Полиэн (эр.аввалги II аср)нинг «Ҳарбий ҳийлалар» китобида ҳикоя қилинади. Тўмарис воқеасидан кейин 20 йил ўтгач Эрон тахтини эгаллаган Доро Турон заминига қўшин тортади. Шак қабиласи хавф остида қолади. Шак ҳукмронлари душманга қарши кураш режасини тузаётганда чўпон Широқ пайдо бўлиб душманни енгиш режасини тузишади. Бу режа шак қабилаларини қуллик хавфидан қутқаради. Широқ онгли равишда ўзини қурбон қилиши керак. Режа маъқулланди. Гўё шакларнинг ғазабига учраб, бадани тилинган ва қабиладошларидан қасос олмоқчи бўлган Широқ Доро қўшинини «кўчиб кетган» шакларнинг йўлини 7 кун деганда «кесиб чиқувчи йўлга» бошлайди. Широқ душманни чўлда адаштириб юборади. Широқ: «Мен енгдим, ёлғиз бутун бир қўшинни енгдим, жонажон қабилам шаклар ва она тупроғим бошига келган балони даф қилиб, босқинчи Доро лашкарларини ҳалокатга олиб келдим, тўрт томонинг 7 кунлик йўл, истаган тарафинга кетавер... бари бир очлик, ташналик нобуд қилади. Менинг қоним эса шу ерда тўкилади» деб ўлимни қаҳқаҳа билан кутиб олади. Широқнинг калласини чопиб ташлайди. Широқ бу қўллаган ҳарбий тактикаси эди... (Бу ҳақида Э.Жумабулбул момоси «Ойсулув» достонини яратган). 7. «Зарина ва Стриангия» қиссаси – афсонаси: Сицилиялик тарихчи Диадор (эр аввал. I аср)нинг «Кутубхона» асарида тарихчи Ктезий (430-354) китобидаги баён асосида ҳикоя қилиб қолдирилган. Бироқ қиссанинг мазмуни тўла берилмаган. Шаклар шоҳи ўлиб, унинг ўрнига хотини малика Зарина қабила бош бўлади. Тадбирли ва щажоатли бу аёл қабиланинг осойишталиги ва мустақиллигини сақлаб қолиш учун жонбозлик кўрсатади. Шаклар билан Мидия ўртасида қаттиқ жанг бўлади. Бу жангда малика Зарина катта шижоат кўрсатади. Бироқ Мидия шаҳзодаси Стриангия уни ярадор қилади. Заринанинг ботирлиги ва ҳуснига мафтун бўлган Стриангия уни асир олмайди, кечиради. Орадан бир мунча вақт ўтади. Парфия шоҳи Заринага уйланиб, шакларни ўзига тобе қилмоқчи бўлади. Зарина унинг таклифини рад этади. Бироқ шоҳ зўрлик билан унга уйланиб, шакларни қарам қилади. Зарина қандай қилиб бўлса ҳам нажот топиб, қабиласининг мустақиллигини тиклашга интилади. Шу орада Парфия билан Мидия ўртасида қаттиқ жанг бўлиб, Мидиянинг кўп аскарлари асир олинади. Зарина асирлар ёрдами билан Парфия шоҳига қарши курашиб, нажот топиш режасини ўйлайди. Асирлар орасида Стриангия ҳам бор эди. Зарина у билан бирга аирларга бош бўлиб, Парфия шоҳига қарши қўққисдан ҳужум бошлайди. Парфия шоҳи енгилади, асирлар озод бўлади. Зарина нажот топади, унинг қабиласи ўз мустақиллигини тиклайди. Шу воқеалар давомида Стриангия Заринани севиб қолади. Зарина Стриангияни моҳир ва ботир жангчи сифатида ҳурмат қилса ҳам унинг хотини борлиги учун уйланиш таклифини рад этади.Стриангия бунга чидай олмай ўзини ҳалок қилади. 8. «Зариард ва Одатида» қиссаси – афсонаси: Севги ва қаҳрамонлик ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қисса мазмуни тарихчи Харес Митиленский (эр. Аввалги IV аср) асари орқали етиб келган. Гуштасб (Гистасп) Мидия, унинг укаси Зариард Каспий денгизидан Танаис (Сирдарё)гача чўзилган ўлкада ҳукмронлик қилар эканлар. Танаиснинг нариги томонида яшаган скиф шоҳи Омаргнинг қизи Одатида билан Зариард бир-бирини тушида кўриб, севишиб қоладилар. Зариард Омаргга совучи юборади. Омарг ёлғиз бегона юртга беришни истамайди. Зариард эса аҳдидан қайтмайди, у бир аравакашнинг ёрдами билан Танаисдан кечиб ўтади. Омарг йигитлар шарафига зиёфат беради ва Одатидага зиёфатда ўтирган йигитлардан қайси бирини ёқтирсанг, унга олтин қадаҳда май тутгин деб буюради. Зиёфат устига скиф кийимида Зариадр етиб келади. Одатида унга олтин қадаҳда май тутади, Зариадр Одатидани олиб ўз юртига жўнайди. (Бу эпизод Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида бошқачароқ ҳикоя қилинади). «Зариард ва Одатида» қиссасида оила ва севги масаласи қиз ва йигитнинг эркин ҳуқуқий, майил-истаги ҳамда қаҳрамонлик мотивлари билан боғланган. Қизнинг қаҳрамонликни талаб қилувчи шартларини бажариш анъаналари кейинги даврлардаги халқ оғзаки ижодида, жумладан «Уғузнома», «Алпомиш» ва бошқа асарларда ҳам етакчи масалалардан бири бўлиб қолади. 9. «Авесто» - ёзма-ёдгорлик – зардуштийлик (зороастризм) динининг муқаддас китобидир. Зардуштийлик куртаклари ибтидоий жамоа даврида вужудга келди. Зардуштийлик дини қулдорлик ва илк феодализм даврида Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжонда асосий диний эътиқодлардан бири сифатида кенг тарқалди. Бу китоб эрамиздан аввалги VII аср бошларида яратилган. Унга Зардушт асос солган. Беруний маълумотича Зардушт шахси, унинг ўтган-ўтмагани, «Авестон»нинг макони ҳақида мунозарали гаплар ҳамон мавжуд. «Авестон»нинг муқаддас китоб сифатида тўла шаклланиши эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига тўғри келади. Абу Райхон Беруний «Авестон»нинг ватани ҳақида гапириб Озарбайжонда пайдо бўлган, дейди ва «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида Зардуштни сохта пайғамбарларрўйхатида келтиради. Зардушт дини қадимий Хуросон, Форо, Ироқ, Мўсул, Балҳдан тортиб, Сурия ерларигача тарқалганини айтади. Берунийнинг таъкидлашича китоб 30 қисмдан иборат, 12 қисми сақланиб қолган. 3 босқичдан иборат: 1) Яшта (синфий жамиятгача бўлган давр) 2) Гита – Ягона яхшилик худоси Ахура Мазда ҳақида яратди. Ажал элчиси Ахрамон ўликларни ерга кўмишдек ярамас одатни чиқарди. Зардуштийлар ўликларни дафн этмай, йиртқичларга ем қилиб беради. Ҳозир ҳам Эрондан кўчиб борган оташпарастлар бу одатни сақлаб қолган. Ажал элчиси ўликларни ёндириш ярамас одатини чиқарган. 3) Кўп худолик Яшта ва Ягона худолик Гита ўртасидаги кураш. «Авесто»да Хоразмнинг биринчи подшоларидан Жамшид ҳақида баён қилинган. У ҳайвонларни ишга ўргатган. Инсонларни 4 гуруҳга ажратган: ҳарбийлар, деҳқонлар, ҳунармандлар, илимли кишилар. Адабиётчи олим Б, ғофуров ва Ҳ.Ҳамидовлар фикрича: Зардушт эрамиздан олдин асрда Хоразмда яшаган чорвадорлар оиласи Спитама уруғидан бўлган. Отасини Паурушаспа, онаси Дугдова деб атаганлар, улар от ва туя боқиш билан шуғилланганлар. Зардушт кўп худдолика сиғиниш, қурбонлар натижасида моллар қирилиб кетаётганини ҳамда қабилалар ўртасидаги низоларни кўриб, уларнинг олдини олишга ҳаракат қилади. Зардушт худодан келган ваҳий орқали кўпхудоликка қарши яккахудоликни тарғиб этиб чиқади, кучли ҳокимият ўрнатиб, ер юзасида тинчлик учун курашади, яхшилик ва эзгулик худоси Ахурамаздани ҳимоя этади. Зардуштнинг янги таълимотини истамаган қабила бошлиқлари уни таъқиб этадилар. У Рай (Эрон)га қочади ва ўз динини ўша ерда тарғиб эта бошлайди. «Авесто»ни шоҳ Виштаспга (Гуштасп) тақдим этади. Шоҳ унинг ҳомийсига айланади ва фармонига кўра оташхона-ибодатхоналар қурдирилади ва зардуштийлик дини кенг тарқалади. Виштасп фармонига кўра 1200 бобдан иборат «Авесто»ни олтин тахтачага ёздирилиб шоҳ оташкадасига топширилади. Зардушт шоҳ Виштасп вазирларининг қизи Ҳавовига уйланади, ундан 3 ўғил ва 3 қизи бўлади. «Авесто»нинг китоб ҳолидаги матни эрамиздан олдин 12 минг мол терисига ҳарифлар билан битилган. Искандар Истаҳрни босиб олгач «Авесто»даги тиббиёт, нужум, илму ҳикмат соҳаларига оид матнларни юнон тилига таржима қилдириб, бошқасини ёқиб юборишни буюрган. Зардуштийликда яхшилик ва ёмонлик тушунчалари орқали бутун яхшилик ва ёмонлик дунёси тушунилади. Зардуштийлик таълимотида жисмоний ва маънавий дунё 3 ҳаётий даврга бўлинади: 1. Энг қадимги давр бўлиб, у илк ҳаётни билдиради. Бунда ҳам жисмоний, ҳам маънавий дунёдан яхшилик тантана қилган. Дунёда ёруғлик ва инсоний саодат ҳукмрон бўлган. Ягона жиноятчи - ҳоким Иима Вивахвант бўлиб, у «кишиларни батамом рози қилмоқ учун уларга мол гўштини едирган» 2. Иккинчи даврга ҳозирги давр кириб, бу даврда яхшилик руҳлари билан ёмонлик руҳлари ўртасида кураш давом этади. 3. Учинчи давр – бўлгуси ҳаёт. Бу даврда ақл идрок ва адолат тантанаси бўлгуси яхши ҳаёт Арту ўрнатиб, деҳқонлар бадавлат, ҳокимият мустаҳкам бўлади, дейилади. «Яхшилик таълимотини ва садоқатни амалга ошириб, яхши ҳокимлар ҳукм юритаверсинлар. Одамларга ва уларнинг авлодларига бахт-саодат келтирадиган таълимни амалга оширсинлар». Зардушт таълимотига кўра 15 ёш балоғат ёши саналган. Ўсмир балоғат ёшига етганда Зардушт қонунлари, ахлоқий йўриқлар ўргатилган. Марказий Осиё халқларининг илк диний қарашларида туя ва отларни муқаддаслаштиришлар кенг ўрин олган. Бу жараён эрамиздан олдинги IIIминг йилларнинг бошларида кўчманчилик турмуш тарзида ва у билан боғлиқ хўжалик ишларининг шаклланиши туфайли янада ривожланган. Зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»да туя муқаддас ҳайвон ҳисобланган. Туя бошқа образлар (шамол, ҳўкиз, от, тўнғиз, ёввойи, қўй, ёш йигит ва эчки парилар) билан бир қаторда уруш ва ғалабанинг даҳоси бўлган Веретрагнинг тимсоли сифатида намоён бўлади. Зардуштийлик пайғамбарининг исми бўлмиш Зардушто тажима қилинганда тилла рангли, кекса туяларнинг соҳиби маъносини билдиради. Эрамизнинг III-IV асарларидан 300 йилдан кўпроқ даврда қадимий Бухоро тангаларида туя тасвири бўлган. Зардуштийликнинг аҳлоқий қарашларида инсонинг ўз бурчини ҳис этишнинг энг биринчи белгиси маънавий поклик ҳисобланган. Аёлларга, жумладан ҳомиладор аёлларга ғамхўрлик қилиш асосий инсоний бурч ҳисобланган. Тозаликка риоя қилиш – инсоннинг ўз тозалигига риоя қилиши,каналлар, кўллар, сув ҳавзаларининг тозалигига эътибор берилган. Инсоннинг моддий-маънавий ҳаёти мукаммал бўлмаса, сиҳат-саломат яшаб, узоқ умр кўрса, бу унинг бахт-иқболига эга бўлганидир, дейилади. Хулоса қилиб айтганда, «Авесто»да инсонинг баркамол бўлиб етишишида унинг сўзи, фикри, иши бирлигига катта эътибор берилган. Бу аҳлоқий учлик энг қадимги даврлардан бошлаб ундан кейин яратилган барча маърифий асарларга асос бўлган десак, хатто қилмаган бўламиз. Зеро, бу асарларда инсоннинг ҳар томонлама мукаммал камол топиши учун зарур бўлган барча талаблар, ҳаётий йўл-йўриқлар ўз ифодасини топган. Шу сабабли «Авесто» ҳам Шарқ халқларининг, ҳам ғарб халқларининг муқаддас маънавий мероси бўлиб қолди. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов «Авесто» айни замонда бу қадим ўлкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганидан гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатлардир»-деган эди. «Авесто»да дунёнинг моддий асоси ҳисобланган ер, тупроқ, ҳаво муқаддаслаштирилган. Ҳавони булғаш, ифлослантириш, ҳайвонлар ўлиги у ёқда турсин, одамлар жасадини ҳам ерга сувга оқизиш, оловда ёқиш гуноҳ ҳисобланган. Марҳумлар ерни, сувни, ҳавони, заҳарлаб қўймасликлари учун уларнинг жасадларини махсус сопол идишларда кўмиш расмбўлган. Зардуштийлар динига амал қилган Ўрта Осиёдаги қабилалар сувга ва оловга сажда қилганлар, қуёшни илоҳий мавжудот даражасига кўтарганлар... 10. «Алпомиш» достони ҳақида (тахмин. X-XI асрларда яратилган). Достон 2 қисимдан иборат бўлиб, биринчи қисмида оила, ёр учун кураш тасвир этилса, иккинчи қисмда уруғнинг ғояси илгари сурилади. Бойсарининг акаси Бойбўридан аразлаши қўнғирот уруғини парчалаб юборади. Кўп оғир саргузаштлардан кейин уруғ бир тан бир жон бўлсагина уларга ташқи душманлар даҳл қила олмаслигига ишонадилар. Достонда оила ва уруғ бирлиги учун кураш ғояси асосий ўрин тутади. Достонда марказлашган давлат учун краш масаласи асосий ғоя ҳисобланади. Алпомиш ана шундай давлатнинг ташкилотчисидир. Фозил Йўлдош ўғли бу достонникўпроқ куйлаган (Ҳ.Олимжон). Достонда яхшилик, олижаноблик, мардлик, элпарварлик ғоялари кучли. Достон Қўнғирот уруғи бошлиқлари ака-ука Бойбўри ва Бойсариларнинг фарзандсизлиги билан бошланади. Ниҳоят, улар Яратганнинг инояти билан фарзандли бўладилар. Бойбўрининг хотини бир ўғил ва бир қиз туғиб, уларнинг отини Ҳакимбек ва Қалдирғоч, укаси Бойсарининг хотини эса қиз кўриб, унга Барчин деб исм қўядилар. Болалар кун сайин ривож топади. Ҳакимбек ва 7 ёшга тўлганида Алпинбий бобосидан қолган парли ёйни кўтариб ушлаб тортиб қўйиб юборади. Шунда барча халойиқ йиғилибкелиб, уни Алпомиш Али деб атайдилар. Достонда Алпомишнинг боҳодирона ёшлиги, Бойсарининг закот солган акасидан аразлаб, 10 минг уйли Қўнғирот уруғи билан Қалмоқ элига кўчиши, уларнинг Қалмоқ элидаги кўргуликлари масалан, қалмоқ боҳодирларининг Барчинга уйланиши учун талашишилари, Алпомишнинг Барчинни олиб келиши учун Бойсундан Қалмоқ элига бориши, баҳодир Қоражон билан дўст тутиниши, қалмоқ алплари билан ёнма-ён туриб, Барчиннинг шартларини бажариши ва уни қайтадан ўз элига олиб бориши, етти йил зиндонда ўтириши, асирликдан оти Бойчибор ёрдамида қутилиб, ўз элига келиши ва душманларни енгиши, Ватанни ёвлардан озод этиш тасвир этилади. Бундай саргузаштлар тасвири орқали халқимизнинг қаҳрамонлик, элпарварлик ҳис-туйғулари тараннум этилади. Достон яратилиши даври ва макони масалалари бўйича турли қарашлар бор. Масалан, ҳозирги кунда «Алпомиш»нинг туғилиш тарихини Сурхандарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудуди билан боғлаб талқин этиш майиллари бор. Лекин таниқли фальклоршунос олимлар Тўра Мирзаев ва Боҳодир Саримсоқов бу қаҳрамонлик эпосининг қўнғирот версияси Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимлари, Орол атрофлари ҳамда Дашти Қипчоқда яшовчи туркий қабилалар орасида пайдо бўлганлигини тасдиқлайдилар. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида» қабул қилган қарори маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди. Ушбу достоннинг 1000 йиллиги ЮНЕСКО нинг 1999 йилги тадбирлар режасига ҳам киритилган.