Foydalanuvchi:Abdumalikov B
Судланганликни қандай олиб ташлаш мумкин? Жамиятимиз фукароларини кизиктирадиган кизгин масалалардан бири судланганлик холати ва унинг хукукий окибатларини кандай бартараф килиш. Унинг окибатлари купчилигимизга озми купми аен. Лекин уни муддатидан илгари олиб ташласа буладими? Унинг муддатлари канча? Амнистия акти унга тасир киладими? Ушбу саволларга куйида жавоб топамиз. Судланганлик холати узи нима?
Судланганлик — шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолат.
Шахс қачон судланган деб ҳисобланади?
Фақатгина жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.
Судланганлик ҳолати қачон тугайди?
Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
— шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
— мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
— жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
— озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;
— беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
— беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;
— ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
Судланганлик ҳолатининг тугаш муддати ўтмасдан туриб олиб ташлаш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши керак:
— шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлиши керак;
— юқорида саналган муддатларнинг камида ярми ўтган бўлиши керак;
— жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи судга судланганликни олиб ташлаш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилиши керак.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 178, 184, 185, 185-2, 189-192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда, юқорида санаб ўтилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин.
Судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.
Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома қаердаги судга берилади?
Қоида тариқасида, ушбу илтимоснома судланган шахс яшаб турган туман (шаҳар)да жойлашган жиноят ишлари бўйича судга берилади ва шу суднинг судьяси судланганликни олиб ташлаш масаласини ҳал қилади.