Foydalanuvchi:Shermuhammad Ergashev
Алп Эр Тўнға
Мадай баҳодир (тўнғич ўғил)
Алп Эр Тўнға (арслон, шер, йўрбарс)га тенглаштирилган жангчи, туркийлар давлатининг асосчиси. (мил. авв. V аср) Мадай баҳодир айёрликни билмайдиган тўғри сўзли содда ва ишонувчан фарзанд эди.. енгилмас саркарда бўлиб етишганда ҳам шундайлигича қолди, бу хақда буюк тилшунос Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» китоби орқали бизгача етиб келган ашъорий парчалар қадимги туркий халқларнинг энг нодир адабий ёдгорлиги бу хақда ҳабар беради, шунингдек (А. Фитрат ёзган «Энг Эски туркий адабиётининг намуналари» китоби, «Алп Эр Тўнгага бағишланган марсия» (10 та тўртлик), «Қиш ва Ёз» «23 та тўртлик), «Ўқ ва Ёй» (5 та тўртлик), «Уруиш майдони ҳақида» (17 та тўртлик), «Ёз ўйинлари» (6 та тўртлик), «Овдан урушқача» (12 та тўртлик) «Тангут бекнинг уруши» (8 та тўртлик) номи билан ашъорий асарлардан, ажойиб олима И. В. Стеблева эса «Тангутлар билан жанг»(20 та тўртлик), «Уйғурлар билан жанг» (6 та тўртлик), «Ябоқулар билан жанг» 7 та тўртлик), «Ябоқулор билан жанг» (5 та тўртлик), «Алп Эр Тўнга марсияси» (11 та тўртлик), «Номаълум қаҳрамон марсияси» (4 та тўртлик), «Қиш ва Ёз мунозараси» (23 та тўртлик), С. М. Муталлибов нашрга тайёрлаган уч томлик (1960, 1961, 1963) девон.) да хабарлар бор. Алп Эр Тўнға қадимий форсий адабиётларда Турон деб аталувчи пасттекислигида яшаган барча туркий қавмларни бирлаштириш учун тинимсиз курашган. Шарқда уйғурларга қарши жанг қилди, Иртиш дарёси бўйларига қўшин тортиб бориб, тангутлар, ябоуқлар ва басмил қавмларини бўйсундириб, барча туркий халқларни бир давлат қилиб бирлаштирган Мадай баҳодир, худди буюк аждоди Туркдек бирлаштирувчи салоҳиятга эга бўлиб, Туркий замин тахтига ўтирди у Туронда мустаҳкамланиб олгач, туркийлар юртига ора-сира тажовуз қилиб, ўзларининг бемаза диний қарашлари билан Туркийларнинг диний эдиқодига раҳна солиб турган Форс шохларига қарши кураш бошлади. Буюк саркарда ўз душманлари ва итоат этмаган қабилаларга нисбатан шафқатсиз, бироқ дўстлари ва ўз фуқаросига нисбатан сахий ва мард хоқон эди. Катта қўшин билан Форс устига бошланган ҳарбий юриш Форс диёрини забт этиш билан якунланди. Алп Эр Тўнға 12 йил давомида форсни қаттиқ назоратда ушлади, сўнгра форс зодагонлари ўртасида сулҳ тузилиб уларга ҳаракатланиш учун енгиллик берилган. Алп Эр Тўнғанинг Қоз исмли қизи ҳозирги Эрон ҳудудидаги Қазвин ва Қум шаҳарларини барпо қилган. Туркийларнинг чегара шаҳри бўлган Қазвин шаҳрида малика Қоз ғозни кўпайтирган эди-деган ривоят шундан бўлса керак. Шаҳар номи Қазвин-Қоз сўзининг қисқарган шакли бўлиб, шаҳар ўзининг бунёдкори бўлган хоқон қизи малика Қоз номига қўйилган ва у Қоз шаҳри маъносини ҳам англатади. Шаҳар номининг иккинчи маъноси Қиз шаҳрини билдирган. Қум шаҳри атрофларида эса малика Қоз ов қилиш билан шуғулланган дейилади. Бу шаҳар қумли ерда қурилганлиги учун шу туркий ном билан аталган ва хоқон оиласининг ов қиладиган асосий макони бўлган. Шунингдек, Или водийси (Шарқий Туркистон)га оқувчи катта сувнинг Қоз суви деб аталиш сабаби ҳам у ерда малика Қоз дарё суви қирғоғига йирик қалъа қурганлиги учундир. Алп Эр Тўнганинг Бақан ва Барсағон деган икки ўғли бўлиб, улар Фарғона водийсида ҳукмронлик қилишган. Барсағон бу ҳудудда Барсағон ва Бормон шаҳарларини курдирган. Баъзи тадқиқотларда келтирилишича, Марв шаҳрини ҳам Алп Эр Тўнғанинг бошқа ўғли – Марвий Шоҳижон қурдирган. Ўрта асрлар даврига оид тарихий манбаларда Марв шаҳри улуғланиб, Марви шоҳи жаҳон (Марв-жаҳоннинг шоҳ шаҳри) деб бежиз мадҳ этилмаган. Маҳмуд Кошғарийнинг фикрича эса, Марвни Алп Эр Тўнғанинг ўзи бино қилган, ҳукмронлик борасида Алп Хоқон Қошғарни, Бухорони ўз давлатининг потахти деб эълон қилганлиги хақида маълумотлар бор, бизнинг фикримизча Алп Хоқон қайерда яшаш учун тўхтаган бўлса ўша ерни маълум муддат пойтахт деб саналаверган бўлса керак, кўп манбаларда Хония ўлкасида яшовчилар илм фан ва иншаотлар қурилишида ҳам илғор бўлишган. Алп Эр Тўнға замонасида Туркийлар яшаётган ҳудуд бошқаруви кенгайган сабаб бу заминда яшовчи қабилаларни барчаси умумий ном билан Ўзбек халқи деб аталган. Алп Эр Тўнғич ўзига пойтахт қилиб Самарқанд шаҳрини танлаганини ва шу ердан туриб бутун Туркий заминни бошқарганини ҳисобга олсак, аждодларимиз ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида Алп Эр Тўнғай замонидан буён мунтазам яшаб келаётганига тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз. Савол туғилиши мумкин: хўш, нима учун ўша ажодларимиз ўзларини ўзбек деб атадилар, бунга шундай жавоб берамиз, инсон ўзлигини топди, одам олдин туғилади, маълум муддат ўтгач, унга от қўйилади. Шунга ўхшаш ўзбек халқи ҳам аввал шаклланган, кейин унга ном берилган. Аждодларимизда чақалоқ туғилгач дарҳол исм қўйилмаган, маълум муддат ўтгач от қўйиш удуми бўлган. Қолаверса, гап халқнинг шаклланишида ва топган номига муносиб бўлишидадир. Алп Эр Тўнға замонида Туркий замин халқи шундай метиндек халқ бўлганки, ғанимлари унинг қудрати олдида ожиз қолган ва очиқ жангда ғалаба қила олмасликларини яхши ҳис этиб, ҳийла-найранг йўлига ўтганлар. Милоддан аввлги 624 йили Мидия шоҳи Кайхусрав, Туркий замин Хоқони Алп Эр Тўнғага “садоқат”ини кўрсатиш ниқоби остида уни зиёфатта чорлайди ва зиёфат чоғи унга заҳар бериб ҳалок этади. Унинг ухлаб ётган лашкарбошиларини ўлдиртиради. Соддадиллик, самимият ва ишонувчанлик турк элига туғма одат эди. Ухлаб ётган кишига қилич уриш номардлик ҳисобланарди. Алп Эр хоқон ҳалок бўлиши милоддан аввалги 624 йилнинг кузида юз беради. Шу йўқотишдан кейин Туркий замин қудрати заифлашгандай бўлди, Хоразм форс ҳукмдолари таъсирида қолди, Туркий халқлар бўлиниб, қабилаларга ажралиб кетди. Шу қабилалардан бир нечаси Онадўли-ҳозирги Туркия ҳудудига бориб жойлашдилар, жойлашиб ўзларинг мустаҳкам қўрғонларини барпо қилдилар. Бухоро, Марв, Туркман чўлларида Туркийлар ўз салоҳиятини сақлаб қолди, Фарғона аҳолиси ва Самарқанд, Хуросон ҳудудлари, Чоч, Етти сув ҳудулари бир бўлиб бирлашди, дашти қипчоқ ерларида янги қабилалар пайдо бўлди, Ғулжа ва Чин ерларида қолди туркийлар, аммо асрлар ўтса ҳам Алп Эр Тўнғa номи Туркий замин ва туркий халқлар ёдида абадий сақланиб қолади. Маҳмуд Кошғарий “Девон ул-луғатут турк” асарини ёзиш учун манбалар тўплаш мақсадида Туркий замин бўйлаб қилган саёҳатлари давомида Мадай баҳодир (тўнғич ўғил) ҳақида халқ яратган мадҳия ва марсияларни кўплаб эшитади. Шулардан айримларини халқ оғзидан ёзиб олиб, ўз китобига киритади. Абдурауф Фитрат шу асардаги ўша марсияларни “Энг эски туркий адабиётлар намуналари” китобига киритади ва 1927 йили нашр эттиради. Мана ўша марсиялардан намуна:
Алп Эр Тўнға ўлдими, Ёмон дунё қолдими. Замона ўчин олдими, Энди юрак йиртилур.
Алп Эр хоқон замонида ҳозирги Самарқанд шаҳри СЕМИЗКЕНТ деб аталган. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарий битикларидан фойдаланиб,академик Иброҳим Мўминов ва бошқа олимлар маълумот ёзиб қолдиришган. СЕМИЗКЕНТнинг луғавий маъноси бой-бадавлат, тўкин-сочин, фаровон, маъмур ва буюк шаҳар демакдир.