Kontent qismiga oʻtish

Foydalanuvchi:Xonnazar83/qumloq

Vikipediya, ochiq ensiklopediya

Шодиев Рустам Тохирович

Шодиев Рустам Тохирович, 1955 йилнинг  07 июлда Самарқанд  вилояти, Самарқанд туманида ишчи оиласи туғилган. Миллати тожик.

  1970 йилнинг сентябрида Самарқанд туманига қарашли Алишер Навоий номли 41-мактабнинг  8-синфини, 1972 йилда эса 26 -мактабни 10-синфини тугатди.

  1972 йилда Самарқанд шаҳаридаги Разнопром мебель фабрикасига ишчи бўлиб кирди. 1973-1978 йилларда Самарқанд Давлат университети филология факультетининг тожик тили ва адабиёти йўналишида таҳсил олди. 1978-1989 йилларда Самарқанд давлат университети фалсафа кафедраси ассистенти лавозимларида фаолият олиб борди. 1989-1995 йилларда Самарқанд давлат университети этика ва эстетика кафедраси доценти, 1995-1997 йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири сифатида фаолият олиб борди.

Шу билан бирга 1995-1997  йиллар ҳамда 2003-2005 йиллар давомида  Самарқанд давлат чет тиллар институти маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида ишлади.1997 йилда то 2021 йилгача Самарқанд давлат чет тиллар институти факультетлараро ижтимоий фанлар кафедраси мудири сифатида фаолият олиб борди. 2021 йил январ ойидан ҳозирга қадар Самарқанд давлат чет тиллар институти факультетлараро гуманитар фанлар ва  ахборот технологиялари кафедраси профессори сифатида фаолият юритган.

Қирқ йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланганман. Жумладан, 2006 йилда “O'zbekiston Respublikasi mustaqilligiga 15 yil”, 2011 йилда “O'zbekiston Respublikasi  mustaqilligiga 20 yil”, 2022 йилда “O'zbekiston Konstitutsiyasining 30 yilligi” эсталик нишонлари билан тақдирланган.

Меҳнат фаолияти билан бир қаторда илмий изланишлар олиб бориб, 1983 йилда Тошкентда профессор Г.М.Керимов илмий раҳбарлигида "Критический анализ нравственных норм среднеазиатского суфизма" мавзусида номзодлик дисссертациясини ҳимоя қилди. 1993 йилда Академик М.Хайруллаев ҳамда профессор О.Б. Бозоровлар илмий раҳбарлигида "Суфизм в жизни народов Средней Азии (IX-XIII вв.)" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва фалсафа фанлари доктори илмий даражасини эгаллади. СССР халқ маорифи давлат комитетининг 1989 йил 30 мартдаги  № 287/д буйруғи асосида доцент, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2009 йил 29 майдаги №155/1 байённомаси билан профессор илмий унвонларини олган.

2021 йилда Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон Фанлар Академияси Президиумининг 2021 йил 25 июлдаги мажлиси 1/07-21-қарори билан Фахрий академик илмий унвонига сазовар бўлган

Отам,  Шодиев Тоҳир, 1931 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Талибарзу қишлоғида туғилган, миллати тожик. 1959 йил вафот этган. Самарқанд тумани 2-мактаб ўқитувчиси бўлган.

Онам, Восиева Мухиба 1936 йил 30 мартда Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Талибарзу қишлоғида туғилган, миллати тожик. 2015 йил вафот этган. Колхозда ишчи бўлган.

Рафиқам, Исомова Музаффара Зайниевна, 1957 йил, Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида туғилган, уй бекаси. Ҳозирда нафақада. Икки ўғил ва икки қиз ҳамда ўн нафар набиралари бор.