Foydalanuvchi munozarasi:Abdullay nam.
Tez boshlash uchun qoʻllanma | Vikipediyaga xush kelibsiz, Abdullay nam.! |
Birinchi qadam | Vikipediya foydalanuvchilari nomidan uning oʻzbek tilidagi boʻlimiga kelganingiz bilan qutlayman. Umid qilamizki, siz loyihada ishtirok etishdan behad mamnun boʻlasiz.
Ishtirok etishning asosiy tamoyillariga eʼtibor bering: bemalol tahrirlang va ezgu maqsadni koʻzlang. Vikipediyada maqolalar ostiga imzo qoʻyilmaydi (mualliflar roʻyxati avtomatik shakllanib boradi va maqolaning tahrirlar tarixidan olinishi mumkin boʻladi), biroq forumdagi muhokamalarda yoki alohida sahifalarning munozaralarida ishtirok etishni istasangiz — iltimos, toʻrtta tilda ( Foydalanuvchi sahifangizda oʻzingiz haqingizdagi ayrim maʼlumotlar haqida xabar berishingiz mumkin — masalan, qaysi tillarni bilishingiz yoki qiziqishlaringiz. Endi boshlayotganlarning tez-tez qiladigan xatolaridan biri — mualliflik huquqlarini buzishdir. Vikipediyada mualliflik huquqi egasining ruxsatisiz matnlardan nusxa koʻchirish taqiqlanadi. Batafsil maʼlumot uchun Vikipediya:Mualliflik huquqlari sahifasiga nazar soling. Yozilgan matn imlosini tuzatish kabi koʻp mehnat talab qiladigan amallarni bajarish uchun tahrirlash oynasining tagida joylashgan Vikifikator funksiyasidan foydalanishingiz mumkin. Agar siz bitta tahrir bilan maqola yarata olmasangiz va uni yozishni keyinroq davom ettirmoqchi boʻlsangiz, bu haqda boshqa foydalanuvchilarni xabardor qilish uchun maqola matnining eng boshiga Agar sizda savollar tugʻilib qolsa, Yordam sahifasidan foydalaning. Agar savollaringizga u yerda javob topa olmagan boʻlsangiz, unda uni loyiha forumida yoki Telegram chatda bering yoki shaxsiy munozara sahifangizni tahrirlang: u yerga Vikiiqtibos, Vikilugʻat, Vikimaʼlumotlar, Vikiombor kabi Vikipediyaga qardosh boshqa loyihalar ham bor. Ularni boyitishga ham hissa qoʻshishingiz mumkin. Va yana bir marotaba, xush kelibsiz! Hello and welcome to the Uzbek Wikipedia! We appreciate your contributions. If your Uzbek skills are not good enough, that’s no problem. We have an embassy where you can inquire for further information in your native language. We hope you enjoy your time here!
|
Maqolalarni nomlash | |
Maqola qanday yoziladi? Qarang: Maqola ustaxonasi / Videodarslar | |
Qoida va koʻrsatmalar | |
Tasvirlar bilan bezash | |
Mualliflik huquqlari | |
Glossariy |
Ergashev Abdulhay (munozara) 06:43, 25-May 2022 (UTC)
Shayx Ismoil Maxdum
[manbasini tahrirlash]Шайх Исмоил Махдум (1893-1976)
Шайх Исмоил Махдум 1893 йил Наманган шаҳрида диний оилада таваллуд топдилар. Оталари Мулло Сотти Охунд Мулло Абдурозиқ Охунд ўғли ўз замонасининг машҳур уламоларидан бўлиб, Наманган шаҳрида узоқ йиллар Ҳазрати Ҳизр масжидида имомлик қилиб, масжид қошидаги мадрасада дарс ҳам берганлар. Оилада беш ўғил, уч қиз бўлиб, Исмоил Махдум иккинчи фарзанд эдилар. Акалари Иброҳим Махдум ва укалари Исҳоқ Махдумлар илм соҳиблари бўлиш билан бирга мураттаб қорий сифатида Ўзбекистоннинг бир қанча масжидларида узоқ йиллар давомида имом-хатиблик вазифасида хизмат қилишган[1].
Исмоил Махдум бошланғич маълумотни ўз оталари ва маҳаллий диний мактабда олдилар. Ўн уч ёшларида Намангандаги машҳур Ғофир қори домлада Қуръони Каримни тўла ҳатм қилиб, ёд олдилар ва кўзга кўринган ҳофизи Каломуллоҳлардан бўлдилар. Мулло Қирғиз мадрасасида таҳсил кўрган талабалар орасида ўзларининг зеҳн ва муҳофаза қувватлари билан ажралиб турар эдилар. Исмоил Махдум машҳур Собитхон Тўра ва бошқа устозлардан тафсир, ҳадис, фикҳ, сарфу наҳв ва балоғат фанларидан дарс олдилар.
1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасини ташкил қилишда, масжидлар ва 1974 йилга қадар собиқ Шўролар иттифоқида ягона диний ўқув юрти бўлган Бухоро “Мир Араб” мадрасасини очишда Исмоил Махдум фаол қатнашдилар. 1943 йилда диний идоранинг биринчи раислари муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон бошчиликларидаги биринчи ҳаж сафарида иштирок қилдилар. Бу Шўролар даврида рухсат этилган илк ҳаж сафари эди.
Шу йилларда Исмоил Махдум Наманган шаҳридаги “Шайх Эшон” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб, 1952 йилдан бошлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасида муҳтасиб, ундан сўнг Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида мудир бўлиб ишладилар. 1957 йилдан то ҳаётларининг охирига қадар идора раиси ноиби – қозий лавозимида хизмат қилдилар. Шу муддат давомида диний идора фаолиятининг барча соҳаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келдилар.
Исмоил Махдум Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси, сўнгра 1974 йилда ташкил этилган Тошкентдаги “Имом Бухорий” номли олий мадрасадаги таълим-тарбия ишларига катта эътибор бериб, умрларининг охиригача мазкур олий мадрасада талабаларга тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа диний фанлардан дарс беришни тўхтатмадилар. У зотдан сабоқ олган кўплаб талабалар ҳозирги кунда Марказий Осиё жумҳуриятларида, Русиянинг Татаристон, Бошқирдистон ва бошқа минтақаларида, Озарбайжонда юқори диний лавозимларда ишлаб келмоқдалар. Умрларининг охиригача диний идора тақвими (календари)ни тузиб, уни нашр қилдириб турдилар.
Диний идора томонидан бир неча марта чоп этилган Қуръони Карим нашрларини тайёрлашда Исмоил Махдум таҳрир ишларига бошчилик қилганлар. Муфтий ноиблари бўлмиш юқори лавозимда ишлаш даврларида чет мамлакатлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш мақсадида Осиё, Африка ва Европа мамлакатларига қилинган амалий сафарлар ва расмий гуруҳлар таркибида иштирок этиб, у ердаги йирик диний муассасалар раҳбарлари, давлат арбоблари, кўзга кўринган диний уламолар ва жамоат намаёндалари билан учрашиб, диний идора билан борди-келди ва мактублар алмашиш ишларига асос солинишига Исмоил Махдум катта ҳисса қўшдилар.
Шайх Исмоил Махдумнинг мусулмонлар ҳаётига оид диний долзарб масалаларни ҳал этиш ва фатволар ишлаб чиқишдаги хизматлари ҳам катта бўлган. Кўп масалаларни китоб кўрмай, ўз ўрнида ҳал қилиб берардилар. «Совет шарқи мусулмонлари» журналининг таъсис этилишида жонкуярлардан бири бўлиш билан бирга, журнал саҳифаларида у кишининг тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид мақолалари мунтазам босилиб турар эди. Шайх Исмоил Махдум олти марта ҳожиларга бош бўлиб, муборак ҳаж сафарини адо этганлар.
Шайх Исмоил Махдум 1976 йил 22 январда Тошкентда вафот этдилар. Abdullay nam. (munozara) 10:45, 27-May 2022 (UTC)