Munozara:Falsafa

Sahifa kontenti boshqa tillarda dastaklanmaydi.
Vikipediya, ochiq ensiklopediya

== ҚОЛОҚЛИК

Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади: "Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди: "Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ва 100 йил орқага қайтишни хоҳлар экансиз". Мен дедим: "100 йил орқага қайтиш деганда султон Абдулҳамид дунёнинг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми?

Ёки Европадаги қироллар Усмоний султон берган ваколат билан ҳукм қилган даврларни назарда тутаяпсизми? Ёки Усмонийлардан ҳам олдинроқда дунёни мўғул-татар зулмидан халос қилган Мамлуклар даврини назарда тутаяпсизми?

Ёки улардан орқароқдаги Аббосийларнинг ер юзининг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми? Ёки улардан олдинроқ Умавийлар ёки Умар розиёллоҳу анҳу ер куррасининг ярмини бошқарган даврни айтаяпсизми?

Ёки халифа Ҳ ==

ҚОЛОҚЛИК

Ёки халифа Ҳорун ар-Рашид Рум подшоҳига: "Мўъминлар амири Ҳорун ар-Рашиддан Румнинг итига" деб мактуб ёзиб юрган пайтларни айтаяпсизми?

Ёки Абдурраҳмон Дохил ўз қўшинлари билан Италия ва Францияни қамал қилган пайтларни назарда тутаяпсизми? Бу сиёсий томони...

Илмий томондан: Мусулмон олимларидан Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, ибн Рушд, ибн Холдунлар араблар ва ғарбликларга тиббиёт, доришунослик, ҳандаса, фалаккиёт ва шеърни таълим берган замонни айтаяпсизми?

Азизлик томондан: Кофир яҳудий биргина мусулмон аёлнинг рўмолини тортганида у аёл: "Во Муътасимоҳ!", деб додлади. Оғизма-оғиз бу гап халифа Муътасимнинг қулоғига етиб борди.

Шунда Муътасим қўшини билан келиб яҳудийларни давлат чегарасидан чиқариб юборди. Бугун эса ислом диёрларида аёллар зўрланаяпди. Ҳокимлар масрур. Ўша даврни айтаяпсизми?

Ёки мусулмонлар Европада биринчи унивеситетни очишди. Андалусда... Ўша пайтда арабча кийим барча университетларда урф эди. Уни битирувчилар кияр эди.

Бугун ҳам ўша кийим ва тепаси текис шляпани битирувчилар кийишади. Шу шляпанинг тепасида бир пайтлар Қуъонни қўйишган битирувчилар. Шуни назарда тутдингизми?

Ёки Қоҳира дунёдаги энг гўзал шаҳар бўлган пайтларни айтаяпсизми? Ёки бир Ироқ динори 483 доллар бўлган пайтни айтаяпсизми?

Ёки Европалик қочоқлар Искандариядан паноҳ топган, ёки Америка Мисрдан Европани очликдан қутқаришини сўраган пайтни айтаяпсизми? Тушунтириб берарсиз...? ". ©️ Абдулқодир Самарқандий Shayh Salmon (munozara) 15:54, 17-Iyun 2023 (UTC)[javob berish]