Kontent qismiga oʻtish

Munozara:Siemens

Sahifa kontenti boshqa tillarda dastaklanmaydi.
Vikipediya, ochiq ensiklopediya

Siemens

Siemens'нинг яратилиши1847 йилнинг кузида Вернер фон Сименс ва Иоганн Георг Ҳалске "Siemens & Halske" деб номланган фирмага асос солишади. Бу Морзе алифбосининг ажойиб муқобилини таклиф этган электротелеграф корхона бўлган. Дунёдаги илк электрон лифт ва троллейбусларВарнер электротехника ривожига қўшган ҳиссаси туфайли ном қозонган. IX асрнинг 80-йилларида у дунёдаги биринчи лифтни яратди. Вернер шунингдек троллейбус ихтирочиси ҳамдир. Компаниянинг иккинчи асосчиси Иоган Георг Ҳалске немис механиги бўлган. Компания очилгунга қадар у Берлинда ўз устахонасига эга бўлган. Ҳалске электрожиҳозлар қурилиши ва лойиҳалаштирилишида фаол қатнашган. 1867 йилда у Сименс билан қарашлари тўғри келмагани боис компанияни тарк этади ва ўзини шаҳар маъмурияти ишларига бағишлайди. Россиядаги телеграф тармоғи1848 йилда Siemens Европада биринчи халқаро телеграф тармоғини барпо этади. Икки йилдан сўнг Вернернинг кичик укаси Карл Сименс инглиз пойтахтида ушбу фирма ишларини йўлга қўяди. 50-йилларда эса телеграф тармоғи Россияда ҳам қурилди. Компания электростанция ва транспорт турлари учун электротехник ускунага буюртма олади. Электропоездлардан тортиб то концлагерлардаги лампочкаларгачаСименс компанияси ўз эътиборини лампа ва электропоездларга қаратиб, ўсиш ва ривожланишда давом этди. 1903 йилга келиб компания Германия империясида ходимлари сонига кўра катталиги бўйича еттинчи ўринга чиқди. Бир неча йил ўтиб лампочка ихтиро қилинди. 20- ва 30-йилларда телевизорлар, радиоприёмниклар ва электрон микроскопларга навбат келди. Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги йилларида Берлиннинг кўплаб завод ва фабрикалари ҳаводан ҳужумга учрайди. Шу муносабат билан компания бошқа хавфсизроқ жойга кўчиб ўтади. Бу муҳим товарларнинг узлуксиз ишлаб чиқарилишини таъминлади. 1944 йилнинг охири 1945 йилнинг бошларида Сименснинг деярли 400та заводи фаолият кўрсатарди. Янги технологиялар даври ва коррупцияда айбланиш1950 йилда компания компьютер, кир ювиш машинаси ва кардиостимуляторлар ишлаб чиқаришга киришди. 1980 йилда илк рақамли телефон станцияси иш бошлаган. 5 йилдан кейин Siemens электр жиҳозлари билан шуғулланувчи компанияни сотиб олади. 1991 йилда Nixdorf Computer AG қўлга киритилди. Бир йилдан сўнг Siemens IBMнинг ярмига эгалик қилади. 2001йилда Siemens Group таркибига бразилиялик Chemtech қўшиб олинди. 2005 йил Siemens ўзининг BenQ мобил бизнесини сотиб, қўшма корхона тузилади. Яна бир неча даромадли таклифлар қўлга киритилади.2007 йилнинг мартида компания бошқарув аъзоларидан бири вақтинчалик ҳибсга олинди ва меҳнат ассоциациясини ноқонуний молиялаштиришда айбланади.Уни гаров пули эвазига қўйиб юборишди.Апрель ойида Сименснинг бир қисми Nokia билан қўшма фирма тузади, бироқ Nokia Siemensга қўйилган коррупция айблови сабаб ҳамкорликдан воз кечади. Кўп миллионли контрактлар2009 йилнинг кузида Siemens компанияси Исроилнинг Solel Solar Systems корхонасини қўлга киритади. 2011 йилнинг сентябрида Siemens ўша пайт Германиядаги барча атом электростанциялари (жами 17та) қурилиши учун масъул бўлиб, “Фукусима 1”даги фалокатдан кейин ядро соҳасидан четлашишини эълон қилади. 2013 йил Сименс Саудия компаниясидан энг йирик шартномани ютиб олади. Бу нефть компаниясининг 950 миллион доллардан ортиқ суммага электростанция элементларига буюртма бергишидир. Кейинги йил ҳам маълум маънода самарали келди. Siemens Американинг Dresser-Rand Group нефть саноати жиҳозини сотиб олмоқчи бўлади.

Компаниянинг мобил бўлими2003 йилда компания менежменти қатор хато қарорлар чиқаргани боис вазият ўзгара бошлаганди. Вазиятни тўғирлаш ўрнига ўз айбларини демагогик риторика ортига яширади.Siemens юзага келган вазиятнинг нақадар мураккаблигини ангаламаган деб айтолмаймиз. Бироқ бошқа компаниялардан фарқли ўлароқ, бу ишлаб чиқарувчи муаммоларнинг ечимини изламасдан, бу муаммоларни бошқаларга юклатишади. 2002 йилда Сименснинг мобил бўлими осиёлик компанияларнинг бирига қўшилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлади. Бунга сабаб сифатида бозорда кучайиб бораётган рақобатни кўрсатилади. Бозор бундай хабарларга кўникиб қолганди ва компания сотилади деган фикрга кўникканди. Фақат харидор ҳаммани қизиқтирарди.2005 йилнинг ўртасида бу харидор BenQ компанияси эканлиги маълум бўлди, у мобил телефонлар бозорида ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган ҳамда фақат Осиё бозорида танилган бўлган. BenQ компаниясининг асосий бизнеси ЖК-мониторлар чиқаришга асосланганди. Мўжизани кутиб2005 йилнинг биринчи ярмида Сименснинг мобил бўлими ҳақиқий бош оғриғига айланди, компания кунига 1.5 дан 2 миллионов еврогача йўқотади, дунё бозоридаги улуши 2005 йилнинг июнь ойига келиб 5,4 фоизгача қисқаради. Вазиятни фақатгина мўжиза ёки маҳсулотларнинг муваффақиятли қатори қутқара оларди. Компания ўз ҳолатларига тўғри баҳо бериб, иккинчисига умид боғламади. Бу вақтга келиб телефон ишлаб чиқарувчилар сони максимал даражада қисқартирилган эди. Хатоларини тўғирлаш эса Сименсга хос эмасди.СовғаСименснинг мобил тармоғи BenQ компаниясига совға қилинади. Совғага қўшиб битим шартига кўра 250 миллион евро нақд ва 50 миллион евро компания акцияларининг топширилиши керак эди.Шартномага биноан BenQ Сименс мобил телефонлар савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади. 2005 йилнинг 1 октябридан BenQ Mobile операцион фаолиятини бошлади. Янги компания 2006 йилнинг охирида даромад келтиришни бошлаши тўғрисида ишонч билан айтади. Кейинги ойлар икки компаниянинг интеграцияси жуда секин ва ёмон кечаётганини кўрсатади. Мобил бўлимини бошқа компанияга топширган Сименс ўз тарихидаги бу саҳифани ёпади